Жаҳон | 16:42 / 22.05.2018
16241
2 дақиқада ўқилади

Украиналик депутат: Қрим кўпригини йўқ қилиб ташлаш керак

Фото: "Днепр Час"

Украина Олий радаси депутати Игорь Мосийчукнинг маълум қилишича, Керчь бўғози орқали ўтган Қрим кўпригини йўқ қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилмоқда.

«Керчь кўприги – бу душманларнинг инфратузилмаси... Албатта, Қрим озод этилса, кейинги деоккупация ҳолатида, бу – стратегик объект. Ўз ҳудуди, фуқаролари учун уруш ҳолатида бўлган исталган нормал давлат, албатта, душманларнинг инфратузилмаси – кўприк, темирйўл пункти, аэропортни йўқ қилишга интилади», - деди Мосийчук.

Мосийчук кўприкни йўқ қилиш ишларида ўзи ҳам иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапириб, мудофаа вазири лавозимида бўлганида, албатта шундай қилган бўлишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко мамлакат Қрим кўпригидан Кубань билан алоқалар учун «фойдаланиш» ниятида эканини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, россияликларга Қрим кўприги «чекиниши учун йўл сифатида» керак бўлади.

Мавзуга оид