Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолисининг 20 миллиондан ортиғи интернетдан фойдаланади
Ўзбекистонда уяли алоқа хизматларидан фойдаланувчилар сони 23 миллионга яқин бўлса, интернет хизматларидан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан зиёдни ташкил этади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Азим Аҳмадхўжаев MiTS ROAD MAP 2018 тадбири доирасида шундай баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, вазирлик ва идоралар 350 турдаги давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда. "Шундай бўлса-да, барча фойдаланувчилардан келиб тушаётган саволларнинг аксарият қисми айнан интернет, унинг тезлиги ва баҳоси билан боғлиқ. Шубҳасиз, унинг жаҳон тенденцияларига номувофиқлиги - мамлакатнинг рақамли трансформацияси учун тўсқинлик қилади", - дейди у.
Вазирнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг май ойида интернет ташқи каналининг ўтказувчанлик хусусияти сониясига 65 Гбит'ни ташкил қилган, бугунга келиб эса бу кўрсаткич 160 Гбит'га етказилган. Яқин келажакда эса халқаро тармоқларимизнинг ўтказувчанлик хусусиятини 10 бараварга ошириш режалаштирилган. Бу эса Ўзбекистонда яшовчи абонентлар фойдаланувчи интернет тезлигини ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
16:56 / 24.03.2026
Жиззахда АЭС қурилишининг бетон қуйиш босқичига ўтилди
20:48 / 10.10.2025