Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиддада йўловчи самолётининг шассисиз қўндирилиши видеода қайд қилинди
Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридан Бангладешнинг Даққа шаҳрига учаётган Airbus A330 йўловчи самолёти қиролликнинг ғарбида жойлашган Жидда шаҳрига фавқулодда қўнишига тўғри келган. Бу ҳақда Asharq Al-Awsat нашри маълум қилди.
Авиакомпания вакилининг айтишича, бортида 141 йўловчи ва экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлган самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин экипаж сардори “олд шассининг гидравлик механизмидаги носозлик” ҳақида хабар берган.
Таъкидланишича, шассини чиқаришга бир нечта уринишдан кейин самолётни усиз қўндиришга қарор қилинган. Самолёт қўнгандан кейин йўловчилар ва экипаж аъзолари авариявий трап орқали эвакуация қилинганлар.
Мавзуга оид
09:39 / 05.03.2026
Мадина ва Жиддадан 21 рейс: 4 948 нафар йўловчи олиб келинди
10:13 / 02.03.2026
Жидда—Тошкент репатриация парвозлари йўлга қўйилади
11:58 / 15.12.2025
Жидда–Тошкент рейси бортдаги тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнга қўнишга мажбур бўлди
08:32 / 04.10.2025