Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди
Арxив фото/tiroz.org
Бугун Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, айни дамда ташриф доирасида “Hayatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожоновнинг Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан расмий учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш, тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:09
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
15:37 / 19.03.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ИИВда сўроқ қилинмоқда
14:51 / 17.03.2026
Пойтахтда наркотик савдоси билан шуғулланган онлайн тармоқ фош этилди
15:10 / 13.03.2026