Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ҳукумати йиғилишлари махфий ер ости бункерига кўчирилди
Фото: А.Паруш
Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Эрон билан зиддият авж олган бир вазиятда ҳукуматнинг ҳарбий-сиёсий маҳкамаси йиғилишлари ўтказилишини махфий ер ости бункерига кўчиришга қарор қилди. Бу бункерда инқирозли вазиятларни бошқариш миллий маркази жойлашган.
NEWSru Israel нашрининг маълум қилишича, ҳукуматнинг тор таркибдаги охирги иккита йиғилиши ушбу бункерда бўлиб ўтган. Таъкидланишича, яқин 4 та йиғилишни ҳам ер остида ўтказиш режалаштирилган.
“Хадашот 10” нашри мухбири Барак Равиднинг маълум қилишича, йиғилишларнинг махфий бункерга кўчирилишига маълумотларнинг четга чиқиб кетишига қарши кураш сабаб бўлган. Axios.com сайтида таъкидланишича, Исроил ҳукумати аъзолари мамлакатнинг Эрон ва Сурия билан боғлиқ амалиётлари ҳақидаги маълумотлар чиқиб кетишидан айниқса хавотирланишмоқда.
Бункерга чекли сондаги кишилар кира олади, мисол учун, у ерга вазирлар ёрдамчилари кира олмайдилар. Йиғилиш ўтаётган жойдан мобил алоқа бор жойгача етиб бориш учун эса 15 дақиқа талаб этилади.
Исроил бош вазири девонхонасида бу ахборотга изоҳ берилмаган.
Мавзуга оид
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
12:17 / 05.05.2026
Исроилни қоралаган Юлдуз Усмонованинг Ню Йоркдаги концерти бекор қилинди
17:31 / 03.05.2026
“АҚШ-Эрон: Трамп имконият ойнасини очиқ қолдиряпти” — сиёсатшунос
18:02 / 01.05.2026