Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи тайинланди
2018 йил 24 май куни Барно Ботировна Исломова Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
Барно Исломова шу пайтга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 202-мактабгача таълим муассасаси мудираси лавозимида ишлаб келган.
Б.Исломова 1963 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1987 йилда Тошкент политехника институти (кундузги), 2000 йилда Тошкент давлат педагогика институти, 2005 йилда қайта тайёрлов курсини тамомлаган.
2009-2012 йилларда - Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 30-мактабгача таълим муассасаси тарбиячи ёрдамчиси, 2012-2013 йилларда - Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 30-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилонзор тумани собиқ ҳокими «Сувсоз» ДУК бошқарувчиси этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026