Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ келаси ҳафта бошида КХДРга қарши янги санкциялар жорий этмоқчи
АҚШ ҳукумати КХДРга қарши янги санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, улар ҳақида келаси ҳафта бошида эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal Америка маъмуриятидаги манбага асосан хабар берган.
Газета маълумотларига кўра, янги санкциялар миллий хавфсизлик кенгашининг пайшанба, 24 май кунги йиғилишида муҳокама қилинган. Манба сўзларига қараганда, Қўшма Штатлар ҳукумати «ўнлаб янги санкциялар» жорий этиш эҳтимолини ўрганиб чиқяпти.
Таъкидланишича, йиғилишда ҳарбий аралашув имконияти ҳам муҳокама этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ҳамон АҚШ билан муносабатларни яхшилаш тарафдори экани ва Америка расмийлари билан учрашувни исталган вақтда ҳамда исталган шаклда ўтказишга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
09:16