Жаҳон | 09:21 / 25.05.2018
5824
1 дақиқада ўқилади

CNN: Ассанж ўз бошпанасини «исталган пайтда» тарк этиши мумкин

Фото: JUSTIN TALLIS/AFP/Getty Images

WikiLeaks асосчиси, Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида деярли олти йилдан бери яшириниб келаётган Жулиан Ассанж ўз бошпанасини «исталган пайтда» тарк этиши мумкин. Бу ҳақда CNN телеканали бир нечта манбаларга асосан хабар берди.

Телеканал манбалари фикрича, Ассанжнинг айни дамдаги аҳволи «жуда оғир». Уларнинг таъкидлашича, у ўз бошпанасини «исталган вақтда» тарк этиши мумкин. Агарда бу рўй берса, уни Британия полицияси ҳибсга олади ва кейинчалик Ассанж АҚШга экстрадиция қилинади.

Яна бир манбанинг маълум қилишича, унинг бошпанаси «хавф остида қолган».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эквадор Ассанжни қўриқлашга қанча пул сарфлагани айтилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид