Исроил Эронга қарши огоҳлантирувчи чораларга тайёр
Исроил экология ва Ал-Қудс ишлари бўйича вазири Зеев Элькиннинг маълум қилишича, Исроил томони Эроннинг Сурия ҳудудида мустаҳкамланишига йўқ қўймаслик мақсадида огоҳлантирувчи чораларни қўллашга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Элькиннинг сўзларига кўра, Эрон томонининг Сурия ҳудудидаги ҳарбий иштироки Исроил учун таҳдид саналади ва Сурия ҳукумати учун муаммодир. Вазирнинг тушунтиришича, Эрон Сурия ҳудудидан Исроил томонига ҳужумлар учун плацдарм сифатида фойдаланишга интилмоқда.
«Биз худди аввалгидек огоҳлантирувчи қадамларни қўйишда давом этамиз, бу Эроннинг Сурияда ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамланишига йўл қўймаслик учун керак», - дея маълум қилди Элькин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эрон билан муносабатлар қандай шартда тикланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:04
Исроил Ливан жанубидаги қуруқлик амалиётини кенгайтирди
14:38
«Украинасиз бўлса — йўқ». Ҳаррис урушни якунлаш масаласида Путин билан бевосита музокара олиб бормаслигини айтди
11:44
Исроил Ҳамас устидан «ҳал қилувчи ғалаба»га эришмоқчи эди. Аммо бир йил ўтиб ҳам мақсадга эришилмади. Бунга нима тўсқинлик қилди?
10:20