Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео жанубий кореялик ҳамкасби билан бекор қилинган саммит ҳақида гаплашди
Фото: Корея Республикаси ТИВ матбуот хизмати
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео телефон орқали ўзаро мулоқотда Америка-Шимолий Корея саммитининг бекор қилиниши билан боғлиқ вазиятни муҳокама этди. Бу ҳақда Корея Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Таъкидланишича, Помпео суҳбат давомида Вашингтоннинг бу масала бўйича позициясини билдириб, Пхеньян билан мулоқотни тиклашга тайёрликни таъкидлаб ўтган.
Ўз навбатида, Кан Гён Хва саммит бекор қилинидан афсусда эканини айтиб, у «Корея ярим оролида мустаҳкам тинчликни ўрнатишда муҳим роль ўйнаши мумкин эканини» қайд этди. Бундан ташқари, дипломат Вашингтон ва Сеулнинг ҳамкорлигини КХДР билан мулоқот учун йўл излаш мақсадида давом эттириш таклифи билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШ билан муносабатларни ҳамон яхшилаш тарафдори экани ва Америка расмийлари билан учрашувни исталган вақтда ҳамда исталган шаклда ўтказишга тайёрлигини билдирганди.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026