Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир ўринбосарларидан бири лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланган.
Фармонда изоҳланишича, Қаҳрамон Акмалов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилди.
Қаҳрамон Акмалов 2017 йилнинг 29 ноябрида президент томонидан ҳукуматда амалга оширилган ўзгаришлар доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди. У муқаддам Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шу йил февралида 21 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисига ўринбосар бўлган Алишер Акмалов ишдан олинганди. Айрим манбаларга кўра, у март ойида «Рашид Қодиров иши» доирасида қўлга олинган ва айни вақтда тергов қилинмоқда.
Қаҳрамон Акмалов Алишер Акмаловнинг укаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:01 / 06.09.2025
Вазирликларга «юқоридан» кўрсатма кутмасдан қарор қабул қилишга рухсат берилади
07:02 / 04.08.2025
Ҳукумат қарори билан «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
17:43 / 21.11.2024