Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Трамп билан учрашишга рози
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин билан мулоқот чоғида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш истаги борлиги ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда «Ёнҳап» агентлиги хабар тарқатди.
Агентлик маълумотига кўра, Ким Чен Иннинг Трамп билан учрашув ўтказиш истаги «жуда қатъий».
Бундан аввалроқ Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари 26 май куни яширин равишда Пханмунжомдаги чегара пунктида учрашишгани маълум қилинганди. Бу учрашув икки давлат етакчиларининг кейинги бир ой ичидаги иккинчи учрашуви бўлди, бундан олдин, 27 апрель куни ҳам расмий учрашув ўтказишганди.
Улар Дональд Трамп билан учрашув бекор қилинганини муҳокама қилишган. Сиёсатчилар 1 июнь куни расмий музокаралар ўтказишга келишиб олишган.
Бу вақтда Дональд Трампнинг матбуот котиби Сара Сандерс Америка маъмурияти жамоаси АҚШ ва КХДР етакчиларининг учрашув майдонини тайёрлаш учун Сингапурга йўл олиши ҳақида маълумот берган.
Мавзуга оид
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
21:08 / 04.11.2025
КХДР собиқ расмий раҳбари Ким Ён Нам 97 ёшида вафот этди
15:01 / 11.10.2025