Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад Салоҳ ЖЧ-2018’ни ўтказиб юбориши мумкин
ЕЧЛ финалида «Реал» сардори Серхио Рамос билан тўқнашувда елкасидан жароҳатланган «Ливерпуль» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Россияда ўтадиган футбол бўйича XXI жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин.
Журналист Адриано Дель Монте BBCга таяниб ўзининг «Твиттер» микроблоглар тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилишича, Муҳаммад Салоҳ елкаси чиққанлиги туфайли жаҳон чемпионатида ўз миллий терма жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.
ЖЧ-2018 йилнинг гуруҳ босқичида Миср терма жамоаси Россия, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари билан ўйнайди.