Жаҳон | 17:14 / 27.05.2018
16300
3 дақиқада ўқилади

Ойга парвоз қилган Алан Бин вафот этди

Ойга тўртинчи бўлиб парвоз қилган инсон - Алан Бин 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бугунга келиб Ойга парвозни амалга оширган 12 космонавтдан 4 нафари ҳаёт: Базз Олдрин (88 ёш), Дейв Скотт (85 ёш), Чарли Дьюк (82 ёш) ва Харрисон Шмит (82 ёш). 

Остин Бин Техас университетида муҳандис даражасига эришганидан сўнг дастлаб флотда учувчи, кейин эса синовчи-учувчи бўлиб хизмат қилди. 1963 йилда у астронавтлар сафига қўшилди. Кейинчалик Бин 1969 йилда Ой сатҳига қўнган иккинчи экспедиция ҳисобланган  "Аполлон-12" экспедициясининг ой модули учувчиси бўлди. 

1981 йилда Бин NASA'ни тарк этди. "Аполлон-12" экспедицияси миссияси қандай ўтганига доир суратлар қуйида тақдим этилади:

Фото: NASA

Астронавт Чарльз Конрад Ой сатҳига АҚШ байроғини ўрнатмоқда, 1969 йил 19-20 ноябрь

Фото: NASA

Чарльз Конрад Ой қурилмасида қўниш элементлари устида ишламоқда, 1969 йил 25 октябрь

Фото: NASA

Астронавтлар Чарльз Конрад ва Алан Бин парвоз олдидан тайёргарлик машғулотларини ўташмоқда, 1969 йил 6 октябрь

Фото: NASA

Чарльз Конрад ва Алан Бин ерда Ой сатҳини имитация қилувчи жойда машқ қилишмоқда. Уларнинг танасига камералар, контейнерлар ва Ойда қўлланилувчи қурилмалар маҳкамланган, 1969 йил 10 октябрь

Фото: NASA

Алан Бин Ердаги 1/6 гравитация симуляцияси вақтида

Фото: NASA

"Аполлон-12" миссияси учувчилари Чарльз Конрад, Ричард Гордон ва Алан Бин

Фото: NASA

"Аполлон-12" миссияси учувчилари Чарльз Конрад, Ричард Гордон ва Алан Бин

Фото: NASA

Алан Бин Хьюстондаги фестивалда скафандрда

Фото: NASA

"Аполлон-12" ракетаси, 1969 йил 8 сентябрь

Фото: NASA

Ерга қўнишдан аввал суратга олинган Ой сатҳи, 1969 йил 19 ноябрь

Фото: NASA

Астронавт Алан Бин Ой сатҳида, 1969 йил 19 ноябрь

Фото: NASA

Астронавт Чарльз Конрад Ой тупроғи намуналарини йиғмоқда, 1969 йил 19-20 ноябрь

Фото: NASA

Астронавт Алан Бин Ой сатҳида илмий ускунани ўрнатмоқда, 1969 йил 19 ноябрь

Фото: NASA

Астронавт Алан Бин Ойда, 1969 йил 19 ноябрь

Фото: NASA

Мавзуга оид