Ўзбекистон | 15:47 / 28.05.2018
4535
2 дақиқада ўқилади

Ёш депутатлар институтини татбиқ қилиш таклиф этилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасининг муҳокамасида 16-18 ёшли депутатлар институтини татбиқ қилиш таклиф этилмоқда. 

Ҳозирда "парламент модели"нинг муқобил лойиҳаси мавжуд, лекин унда ёш тоифаси - 18-27 ёш. 16-18 ёшдаги ақлли ўсмирлар ҳам бор, улар ўсмирлар муаммолари ечимини топишда депутатларга кўмак беришга тайёр. Улар шунингдек қонунлар муҳокамалари давомида ўсмирлар қизиқишларини ҳисобга олишга ҳам ёрдам беришади, деб ёзади ташаббускор.

Таъкидлаш жоизки, айни дамда Ўзбекистонда "Ўзбекистон Республикаси парламенти модели" лойиҳаси татбиқ этилган.

Хусусан, 2018 йилнинг январида мамлакатнинг барча минтақаларида яшовчи 150 нафар ўсмир йигит-қиз ўзини депутат ролида синаб кўрди. Тадбир давомида кўзга кўринган давлат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди ва улар қонунчилик ҳужжатлари ҳамда уларни қабул қилишга доир тажрибалари билан бўлишишди. Ёшларга Қонунчилик палатаси регламенти концепцияси тушунтирилди. 

Ёш "депутатлар" шунингдек Олий Мажлис йиғилишида қонун қандай қабул қилиниши ҳақида тасаввурга эга бўлишди. Ҳар бир моддани тасдиқлаш вақтида парламент дебатлари руҳи сезилди - иштирокчилар ўз нуқтаи назарларини билдиришди, ўзгартиш ва қўшимчалар киритишди, баъзи пунктлар қайта қабул қилинди. Буларнинг бари ёшларга мамлакатимиз қонунчилик механизмини амалда синаб кўриш имконини берди.

Мавзуга оид