Жамият | 16:30 / 29.05.2018
10175
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ўқувчи ҳайдовчига пичоқ уриб, автомобилни олиб қочди

Фото: KUN.UZ

28 май куни Фарғона шаҳрида номаълум шахс Бозорбоши кўчасида яшовчи И.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтирган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, у Фаровонлик кўчасига етиб келганида ҳайдовчи И.А.нинг ўнг қўл кафт ва бўйин қисмига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан тушириб юбориб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб қочган. 

Натижада И.А. касалхонага ётқизилган. 

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Сайилгоҳ кўчасида яшовчи 6-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ж.Т. содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Фарғона шаҳрида ҳайдаб кетаётганида ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид