Қирғизистоннинг собиқ бош вазирига коррупция бўйича айблов қўйилди
Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси мамлакатнинг собиқ бош вазири Сапар Исақовга коррупция бўйича айблов қўйди.
Қирғизистон парламенти апрелда 2017 йил натижалари бўйича Исақов ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилганди. Бу Қирғизистон тарихида ҳукуматнинг ишончсизлик билдирилиши сабабли илк истеъфога кетказилиши бўлган.
Исақовга айблов Бишкекдаги иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) модернизация қилинишида коррупцияга йўл қўйилиши ҳолати бўйича қўйилган ва собиқ бош вазирга нисбатан мамлакатдан ташқарига чиқмаслик кўринишида эҳтиёт чораси қўлланган.
Маълум қилинишича, Исақов 2013 йилда собиқ президент Алмазбек Атабоев аппарати раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаган вақтда Бишкек ИЭМни модернизациялаш лойиҳасини амалга оширишда ўзининг сиёсий мавқеидан фойдаланиб, бир гуруҳ шахслар билан биргаликда пудратчини танлашда хорижий компания манфаатларини қўллаб-қувватлаган. Бунинг натижасида давлат ва жамият манфаатларига ўта катта қийматда зиён етказилган.
Бундай айбловга эса Бишкекдаги ягона ИЭМда январда аномал совуқ вақтида авария юз бергани сабаб бўлган. Пойтахтда нормал иссиқлиқ таъминоти режимини бир ҳафтадан кейингина тиклашга муваффақ бўлинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, “Электр станциялар” давлат компаниясининг деярли барча етакчи бошқарувчилари ҳибсга олинган.
Авариядан кейин марказнинг модернизацияланиши бўйича йирик можаро чиққан. Ушбу марказни модернизациялаш 386 млн долларга тушган.
Мавзуга оид
13:51
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024