Жаҳон | 10:39 / 29.05.2018
6152
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Россия ва Германиядан икки банкирни экстрадиция қилишни сўради

Фото: Mir24.tv

Қозоғистон Россия ва Германиянинг ваколатли органларидан республикага икки банкирни экстрадиция қилишни сўради, улар жуда йирик миқдорда фирибгарлик қилишда гумонланмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича агентлиги вакили Нурлан Жахин хабар берди.

Унинг маълумотига кўра, Қозоғистон бош прокуратураси "Bank RBK" АЖ бошқаруви раиси собиқ маслаҳатчиси, Россияда қўлга олинган Жўмарт Ертаевни, шунингдек, "Qazaq banki" АЖ собиқ акциядори, Германияда қўлга олинган Бахит Иброҳимни экстрадиция қилиш ҳақида сўраган. Уларнинг ҳар иккиси бир жиноий иш бўйича гумонланмоқда.

"Ертаев ва Иброҳим тергов органларидан хорижда яширингани сабабли, суд томонидан улар халқаро қидирувга берилди ҳамда қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилиши юзасидан қарор чиқарилди. Бош прокуратура томонидан Россия ва Германиянинг тегишли органларига уларни Қозоғистон Республикасига экстрадиция қилиш тўғрисида мурожаатлар юборилди", - дея хабар берган Жахин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остона ва Олмаотада норозилик намойишлари юз бергани, ўнлаб кишилар қўлга олингани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид