Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роман Абрамович Исроилнинг энг бадавлат кишиси дея эътироф этилди
Россиялик ишбилармон Роман Абрамович душанба куни Исроилнинг энг бадавлат кишиси дея эълон қилинди. The Times of Israel шу ҳақида маълум қилиб, унинг бойлиги айни дамда 12,5 миллиард долларни ташкил қилишини қайд этди.
Манбага кўра, Абрамович Тель-Авивнинг нуфузли Неве-Цедек туманида жойлашган қароргоҳда яшайди, миллиардер уни "Мўъжиза-аёл" блокбастерида бош ролни ижро этган исроиллик актриса Галь Гадотдан сотиб олган. Ишбилармон янги фуқаро сифатида 10 йилга Исроил ҳудудида солиқлардан озод қилинади, дейилади газетада.
Абрамович аввалроқ Давид Бен-Гурион номли аэропортга ўзининг хусусий самолётида келган эди. Аэропортдаги жараёнларга мувофиқ у Исроил ички паспортини қўлга киритди. Унга Исроилнинг хорижга чиқувчи паспорти берилган ёки йўқлиги ҳақида маълум қилинмаган. The Times of Israel нашрида таъкидланишича, ишбилармон ўтган ҳафта Исроилнинг Москвадаги элчихонасида фуқароликни олиш учун барча зарур ҳужжатларни тўлдирган.
24 май куни Исроилнинг Israel Hayom газетаси Абрамович Буюк Британия визасини олиш билан боғлиқ муаммолардан кейин Исроил фуқаролигини олишга қарор қилгани ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026