Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Кун тартибида жорий йил учун белгиланган товарлар ва хизматлар экспорти режасининг бажарилиш ҳолати, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари, товарлар ва хизматлар импортини оптималлаштириш, уларнинг нархини асоссиз равишда оширилишини олдини олиш, импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги, жорий йилда етиштирилган бошоқли дон экинларини нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиш, ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга ошириш, сувдан самарали фойдаланишда мутасаддилар ва сектор раҳбарларининг шахсий масъулияти ва бошқа масалалар бор.
Йиғилишда шаҳар, туман ҳокимлари ва уларнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари, прокурорлар, ИИБ бошлиқлари, солиқ, иқтисодиёт, молия, электр, агросаноат сектори тегишли мутасадди ходимлари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
20:05 / 11.06.2026