Ўзбекистон | 12:54 / 29.05.2018
7835
2 дақиқада ўқилади

Тошкент турар-жой даҳалари ҳудудида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади 

Фото: dreamstime.com

Тошкентнинг турар-жой даҳалари ҳудудида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади, дейилади шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида.

«Ҳозирда биз кўп қаватли тураргоҳлар қуриш учун бир нечта жойларни кўриб чиқяпмиз. Масалан, “Бибигон” кафесининг орқа томонида айни вақтда темир гаражлар жойлашган жой бор, яна битта шундай жой — Қорасув-6да. Ҳозирча аниқ манзилларни ва бундай автотураргоҳларнинг аниқ сонини айтиш қийин», — деган Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев.

Унинг сўзларига кўра, бундай қурилишни бошлаш учун кўплаб ҳужжатларни мувофиқлаштириш керак. Масалан, Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли тураргоҳларни барпо этиш учун бир қатор жойлар март ойидаёқ аниқлаб олинган.

«Ўйлайманки, йилнинг иккинчи ярми, масалан, июлдан бу қурилишлар кўриниб қолади. Бундай қурилиш муқаррар, чунки келажак айнан шундай тураргоҳлар ортида, бошқа йўл йўқ. Ахир бундай амалиёт дунё тажрибасига асосланган», — деган ҳоким.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид