Жамият | 08:27 / 30.05.2018
9571
1 дақиқада ўқилади

“Чорсу” бозорида пичоқ уриб, жароҳат етказган шахс ушланди

Фото: KUN.UZ

25 май куни Чилонзор туманида яшовчи С.Б. “Чорсу” деҳқон бозори ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Э.А.нинг қорин ва ўнг оёқ сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Э.А. касалхонага ётқизилган. С.Б. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид