Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Ўзбекистонга келди
Фото: UzReport
2018 йилнинг 30 май куни Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикасининг йўллар ва шаҳарсозлик вазири Аббос Оҳундий бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастуридан ҳукуматда, ташқи савдо, қурилиш вазирликлари, «Ўзавтотранс» агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Делегация Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади.
Шу куннинг ўзида Тошкентга Эрон Ислом Республикасининг қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Али Акбар Меҳрфард бошчилигидаги делегация ҳам келди.
Эрон делегацияси агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг «Uzbekistan Agrotech Expo – 2018» халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг «Uzbekistan Agromash Expo – 2018» халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этади, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказади, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент вилоятидаги қатор хўжаликларда бўлади.
Мавзуга оид
22:45 / 13.01.2026
«Ёрдам аллақачон йўлда». Трамп эронликларга мурожаат қилди
21:00 / 13.01.2026
Эрондаги намойишлар: қурбонлар сони минглаб бўлиши мумкин
13:55 / 13.01.2026
АҚШ ўз фуқароларини Эронни зудлик билан тарк этишга чақирди
12:04 / 13.01.2026