Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ёввойилар империяси». Украина вазири Москвани ёқиб юборишга чақирди
Фото: Василий Артюшенко/ZN.UA
Украина инфратузилмалар вазири Владимир Омелян «Москвани ёқиб юборишга» чақирди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Омелян фейсбукдаги ўз саҳифасида Россияни «ёввойилар империяси» деб атаган.
Унинг сўзларига кўра, ёввойиларнинг мақсади «забт эта олмайдиган, тушунмайдиган, ўғирлашнинг имконини топа олмайдиган барча нарсани» бузиб ташлашдир.
Шунингдек, у «ғарбдаги алоҳида сиёсатчиларни» Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолишда давом этаётганликда айблаган.
«Кремль ва Москвани ўзгартириш ёки қайта тарбиялаш мумкин эмас - фақат ёқиб юбориш керак», - дея ёзган Омелян.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси депутати Игорь Мосийчук Керчь бўғози орқали ўтган Қрим кўпригини йўқ қилиш кераклигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026