Жаҳон | 11:58 / 30.05.2018
10919
1 дақиқада ўқилади

Сергей Лавров КХДРга боради

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 31 май куни КХДРга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.

«31 май куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири С.Лавровнинг Корея Халқ-Демократик Республикасига расмий ташрифи амалга оширилади», - дейилади хабарда.

Кутилишича, Лавров шимолий кореялик ҳамкасби Ли Ён Хо билан икки томонлама кун тартиби ва Корея ярим ороли атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

Шунингдек, муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР вакили Нью-Йоркка келаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид