Жаҳон | 23:08 / 31.05.2018
11719
1 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи АҚШга қарши чоралар кўради

Фото: EPA-EFE/STEPHANIE LECOCQ

Европа иттифоқи АҚШнинг пўлат ва алюминийга бож киритиш қарори юзасидан Жаҳон савдо ташкилоти доирасида Вашингтон билан тортишади ва АҚШ маҳсулотларига нисбатан жавоб божлари киритади. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер маълум қилди. 

“АҚШ баҳсни ЖСТ доирасида ҳал қилиш ва АҚШ маҳсулотларига қўшимча божларни киритишдан бўлак имконият қолдирмаяпти”, деб айтган Юнкер.

Савдо масалалари бўйича еврокомиссар Сесилия Мальмстрём Европа иттифоқи АҚШнинг божларига мутаносиб жавоб бериш ниятидалигини айтган.

Европарламент раҳбари Антонио Таяни АҚШнинг қароридан кўнгли қолганини айтган. “Биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун барча воситалар билан жавоб берамиз”, деб айтган Таяни.

Маълум қилинишича, Мексика ҳам АҚШга қарши чоралар кўради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид