Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абрамович Британия визаси учун аризасини қайтариб олди
Лондоннинг «Челси» футбол клуби эгаси Роман Абрамович Буюк Британия инвестицион визасини узайтириш учун аризасини қайтариб олди.
The Sun маълумотига кўра, россиялик тадбиркор Исроил фуқаролигини олгани туфайли Британия визасини узайтириш шарт эмас, деб ҳисобламоқда. Исроил фуқаролиги эса унга Буюк Британия ҳудудида ярим йилгача қолиш имконини беради.
Абрамович Британия визасини олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келгач, Исроилга кўчиб ўтишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абрамович Исроил фуқаролигини олаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:17
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026