Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвоққача бўлган масофа 22 километрга қисқаради
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Оҳангарон шоссеси, Паркент ва Темур Малик кўчалари пойтахтнинг энг серқатнов йўлларидан. Тошкент механика заводи ҳудуди орқали Махтумқули кўчаси қурилгач, ушбу йўллар чорраҳасида транспортлар ҳаракати янада ортди.
Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу ерда уч қаватли транспорт боғламаси қурилиши режалаштирилган. Оҳангарон шоссеси ва Паркент кўчаси йўналишида туннел, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кўчаларини боғловчи кўприк қурилиши кўзда тутилган.
Бу транспорт боғламасини қуришдан мақсад - Чорвоқ ва Чимён ҳудудини ривожлантиришга замин яратяпмиз. Ҳозир фақат Чирчиқ шаҳри орқали ўтадиган йўл бор. Дам олиш мавсумида тирбанд бўлиб кетади. Бу янги йўл келгусида катта юкламани ўзига олиб, транспортларнинг, жумладан, хорижлик сайёҳларнинг Чорвоқ ҳамда Чимён ҳудудига тез ва осон етиб олишини таъминлайди, деди Шавкат Мирзиёев.
Кўприк ва туннелда қатнов олти қаторли бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, барпо этиладиган янги йўл Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради.
Давлат раҳбари Оҳангарон шоссеси бўйлаб қурилаётган ер усти ҳалқа метро линиясига доир лойиҳалар билан ҳам танишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев янги аэропорт қурилишини бориб кўрганди.
Мавзуга оид
09:00 / 26.04.2026
Энерготарифлар бўйича мавҳумлик ва бюджети кесилган футбол — ҳафта дайжести
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
12:26 / 18.03.2026
Тошкент-Чорвоқ пулли йўлини уч йилда қуриш режалаштириляпти
20:23 / 19.01.2026