Жаҳон | 15:36 / 01.06.2018
9216
1 дақиқада ўқилади

Кремль Ким Чен Ин ва Путиннинг учрашувини истисно этмади

Фото: Komsomolskaya Pravda/Global Look Press

Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўзаро учрашуви ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда РФ етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.

«Ҳа, бундай учрашув ҳақиқатдан ҳам ўтказилиши мумкин, унинг қаерда бўлиб ўтиши ва вақти дипломатик каналлар орқали мувофиқлаштириб борилади», - дея маълум қилди у.

Шунингдек, у бундай учрашув Пекинда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳамда ушбу вариант муҳокама этилаётганига доир саволга жавоб қайтарган.

«Йўқ, аниқ - йўқ. Муҳокама қилинаётгани йўқ», - дея хабар берган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Лавровга таклиф билан чиққани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид