Аввалроқ, Россия ТИВ раҳбари 31 май куни Шимолий Кореяга ташриф буюриб, Ким Чен Ин билан учрашгани хабар қилинганди.

Марказий телеграф агентлиги маълумотларига кўра, Лавров ва Ким Чен Ин икки томонлама муносабатлар ҳолати, шунингдек, Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилган. Шимолий кореялик етакчининг фикрича, учрашув «дўстона ва фойдали» бўлди.

«Мулоқот давомида олий даражадаги алоқаларни фаоллаштириш, турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш, хусусан, КХДР ва Россия олий раҳбариятининг учрашувини жорий йилда ташкиллаштириш ҳақида келишиб олинди. Бу йил икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 70 йил тўлади», - дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Ким Чен Инга «сирларга мўлжалланган» қутича совға қилгани хабар берилганди.