Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Time янги журнал муқовасини 958 дрон ёрдамида тайёрлади
Time журнали 958 учувчисиз қурилмадан фойдаланиб тайёрланган янги муқовасини кўрсатди. Журнал сайтида шу ҳақида маълум қилинади.
Манбага кўра, Time журтнали Intel билан ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида Калифорния узра Shooting Star компаниясининг 958 дронини учирган. Қизил ёрқин нуқталардек кўринган учар қурилмалар журнал муқовасида анъанавий ҳошия ва Time логосини ҳосил қилган.
Бу Time тарихидаги дронлар ёрдамида тайёрланган биринчи муқовадир. Ҳосил бўлган тасвир Time янги нашрининг муқовасида акс этади. Муқова нашрнинг учар қурилмалар саноатига доир The Drone Age номли махсус материалига бағишланган. Унда дронлар қандай қилиб АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегарани назорат қилаётгани ҳамда олимларга китларни ўрганишда ёрдам бераётгани ҳақида сўз юритилади.