Жаҳон | 16:40 / 01.06.2018
3635
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва КХДР юқори даражадаги музокараларни тиклади

Фото: AP

Жанубий Корея ва КХДР юқори даражадаги тинч музокараларни тиклади, деб хабар бермоқда Associated Press.

Жанубий Корея Бирлашув ишлари бўйича вазирлигининг хабар қилишича, жума, 1 май куни, КХДРдаги Кэсон чегараолди аҳоли пунктида алоқа пунктини яратиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Шунингдек, мамлакатлар 2000 йилдаги музокаралардан сўнг имзоланган «15 июнь декларацияси»га бағишланган қўшма тадбирлар ташкил этишни режалаштирмоқда.

«Биз Шимолий Корея билан музокараларни давом эттирамиз. Бу икки етакчи ўртасидаги келишувларни кечиктирмасдан амалга ошириш, шунингдек, КХДР ва АҚШ етакчилари ўртасидаги учрашувдан аввал ижобий муҳитни яратиш учун керак», - дея маълум қилди Жанубий Корея адлия вазири Чо Мён Гюн.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Ким Чен Ин ва Путиннинг учрашувини истисно этмагани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид