Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабга ўқувчи қабул қилиш тартиби қандай?
Фото: tdi.uz
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
Умумтаълим муассасаларининг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.
Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, I синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради.
Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
• ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
• ота-оналарнинг фуқаролик паспорти нусхаси;
• боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
• боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
• боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.
Болалар умумтаълим муассасасининг I синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади.
Мавзуга оид
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
12:00 / 26.11.2025
Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланади
09:54 / 15.10.2025
Тошкентда 9-синф ўқувчиси билан жанжалдан кейин 3-синф ўқувчиси касалхонага ётқизилди
10:30 / 01.10.2025