10:36 / 02.06.2018
23711

Мактабларда янги мавзуда дарс соатлари киритилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий тадқиқотлар институти аҳолининг бюджет саводхонлиги ҳамда бюджет очиқлиги даражасини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида тегишли сўровлар ўтказади. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган президент фармони лойиҳасида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, сўров натижалари бўйича аҳолининг бюджет саводхонлигини янада ошириш бўйича Жаҳон банкининг услубиётига мувофиқ ишларни ташкил этиш бўйича техник ёрдам асосида лойиҳа ташкил этиш ҳамда лойиҳа доирасида умумтаълим мактаблари учун оила бюджети ва давлат бюджети бўйича ўқув қўлланмалар яратилиши мумкин.

Фармон лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг мамлакатимизда ёшларнинг бюджет саводхонлигини ошириш мақсадида умумтаълим муассасаларининг ўқув дастурлари доирасида бошланғич синфларда “Оила бюджети” ва юқори синфларда “Давлат бюджети” мавзусида дарс соатларини киритиш тўғрисидаги таклифи ҳам тилга олинган.

Top