Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Қатарга қарши ҳарбий амалиёт ўтказиши мумкин - ОАВ
Фото: Алексей Павлишак/ТАСС
Саудия Арабистони Қатарга қарши ҳарбий амалиёт ўтказиши мумкин, бу Доҳа Москвадан С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қиладиган бўлса, юз беради. Бу ҳақда Le Monde хабар қилмоқда.
Нашр маълумотига кўра, Саудия Арабистони ҳукумати Франция президенти Эммануэль Макронга тегишли баёнот битилган мактуб йўллаган.
Ҳужжатда Ар-Риёд Россия ва Қатарнинг музокараларидан ташвишда экани айтилади. Таъкидланишича, С-400 ўрнатилиши Саудия Арабистони ҳаво ҳудуди хавфсизлигини бузади ва минтақадаги кескинликнинг ортишига хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудиянинг «ғойиб бўлган» валиаҳд шаҳзодаси ҳақида хабар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
21:23 / 10.03.2026
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
10:50 / 09.03.2026
АҚШ Давлат департаменти дипломатларга Саудияни тарк этишни буюрди
09:46 / 09.03.2026
Қатардаги ўзбекистонликлар Саудия орқали эвакуация қилинди
10:31 / 07.03.2026