Спорт | 09:43 / 02.06.2018
7810
1 дақиқада ўқилади

Украиналик шарҳловчилар Россиядаги ЖЧни ёритишдан бош тортмоқда

Фото: РИА Новости

Украиналик шарҳловчилар Россиядаги жаҳон чемпионати ўйинларини ёритишни хоҳлашмаяпти. 

Sport Arena маълумотига кўра, «Интер» телеканали ўйинларнинг трансляцияси учун ишга шарҳловчиларни қидириш билан банд, бироқ деярли барча журналистлар бундай имкониятдан бош тортишмоқда.

«Мен у ерда ишлагандан кўра, «Интер» каналини ёпганим яхшироқ. Бундай вақтда Украинага қарши позициядаги каналда қандай ишлаш мумкин эканини тушуна олмаяпман», - дея маълум қилган украиналик таниқли шарҳловчилардан бири Денис Босянок.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖЧ-2018 Россия иқтисодиётига қандай таъсир қилиши айтилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид