22:05 / 02.06.2018
23276

Жозе Моуриньо жаҳон чемпионати фаворитларини айтди

Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши эҳтимоли катта бўлган терма жамоаларни номлади.

«Месси ва Роналду жуда зўр футболчилардир. Улар терма жамоасини анча кучайтиришга қодир. Менимча, Аргентина ва Португалия мусобақада зафар қучиши мумкин.

Бразилия ҳам Тите қўл остида жуда яхши ўйнамоқда. Ҳимоя ҳам анча кучли. Бундан ташқари, уларда Бразилияга хос табиий иқтидор бор.

Испания саралашда зўр иштирок этди. Унда тажрибали ва сифатли футболчилар тўпланган. Аммо, жаҳон чемпионатида сюрпризлар ҳам юз бериб туради» - деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда GQ.

Top