Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда трамвайлар тўқнашиб кетди
«Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги «Я самаркандец» гуруҳида Самарқанд шаҳрида бугун юз берган трамвайлар тўқнашуви фотосурати эълон қилинди.
Фотосуратдан кўринишича, Темирйўл вокзали яқинида, Беруний ва Рўдакий кўчалари кесишмасида трамвайлар енгилгина тўқнашишган ва уларнинг олд ойналарига зарар етган.
Суратдан кўринишича, негадир Сартепа массиви – Темирйўл вокзали йўналиши бўйича тўғрига ҳаракатланиши керак бўлган 1-трамвай чапга — Рўдакий кўчаси бўйлаб Темирйўл вокзали — Сиёб бозори йўли учун ётқизилган 2-трамвай йўналишига бурилган ва шу йўналишда тескари томондан ҳаракатланиб келаётган трамвайга урилган.
Мавзуга оид
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026
Туман сабаб Истанбул—Тошкент рейси Самарқандга йўналтирилди
20:30 / 14.02.2026