Ўзбекистон | 12:47 / 04.06.2018
39508
1 дақиқада ўқилади

АҚШда кўча мусиқачиси саксофонда Ўзбекистон мадҳиясини ижро этди (видео)

Facebook’да АҚШдаги кўча ёки майдонлардан бирида кўча мусиқачиси тасвирланган видео пайдо бўлди. У Ўзбекистон миллий мадҳиясини саксофонда ижро этган. 

Маълумотларга кўра, мусиқачи доимий равишда турли мамлакатлар миллий мадҳияларини ижро этиб боради. Хусусан, видеолардан бирида мусиқачи Кембриж шаҳрида Қозоғистон мадҳиясини, бошқасида эса Бостонда Украина мадҳиясини ижро этиб берган.

Мусиқачи Ўзбекистон мадҳиясини ижро этгани тасвирланган видео Facebook’да пайдо бўлди. Бу видеоролик АҚШнинг қаерида ва ким томонидан суратга олингани ҳозирча номаълум.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид