Жаҳон | 09:29 / 04.06.2018
3272
1 дақиқада ўқилади

Канада бош вазири Трамп билан савдо бўйича келишиб олишига ишонмоқда

Фото: Reuters /Kevin Lamarque

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг маълум қилишича, АҚШ билан самарали ишлаш тарафдоридир. Трюдо иқтисодий сиёсат ва савдо соҳасидаги позициялар турлича бўлишига қарамай, шундай баёнот билан чиқди, деб хабар қилмоқда NBC News.

«Бу Дональд Трамп билан музокараларда энг аввалдан мендаги асосий банд бўлган. Биз буни қилишда давом этамиз, Канада манфаатларини ҳимоя қилиш даркор», - дея айтиб ўтди Трюдо.

Унинг сўзларига кўра, Канада АҚШ ҳукумати билан ҳалол ва жамоавий ишлаш тарафдоридир.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Канада иқтисодиёти яхши ҳолатда ва мамлакат АҚШ билан янги савдо келишувларини имзолаш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада АҚШ устидан ЖСТга шикоят қилгани маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид