Жаҳон | 18:10 / 04.06.2018
11217
2 дақиқада ўқилади

Путин аксилсанкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин «АҚШ ва бошқа хорижий давлатларнинг нодўстона ҳаракатларига таъсир ўтказиш чоралари тўғрисида»ги қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Ҳужжат АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг нодўстона ҳаракатларига жавобан қарши санкцияларни жорий этиш имконини беради. Чоралар давлатлар, уларнинг юрисдикцияси остида бўлган ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Лойиҳанинг муаллифлари Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ва фракциялар раҳбарлари бўлди. Шу билан бирга, ҳужжат парламент қуйи палатасида кўриб чиқилганда, унинг мазмуни сезиларли даражада ўзгарди.

Дастлабки таҳрирда ҳукуматга 16та жавоб чорасига ҳуқуқ берилган. Иккинчи ўқишга келиб улар олтита қолган.

Қонун лойиҳаси бошқа чекловларни киритишга имкон беради - «ўзгарувчан вазиятга тезкорлик билан муносабатда бўлиш учун президент қарорига мувофиқ».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид