Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширилади
Ўзбекистонда Хитой ва Ҳиндистоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда мотоцикл техникасини чиқариш бўйича бир йўла иккита завод ишга туширилиши режа қилинмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” Sputnik’га асосан ёзмоқда.
«Наманган вилоятида Хитойнинг Lifan компанияси билан янги корхона очилади. У ерда скутер, мотоцикл ва уч ғилдиракли юк мотороллерлари ишлаб чиқарилади. Заводни Норин механика заводи базасида йил охиригача ишга туширишни режалаштирмоқдамиз», — деган «Ўзавтосаноат» раҳбари Умиджон Салимов.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони эски хатоларини такрорламоқчи эмас, шу сабабли ушбу сегментда рақобатни ривожлантиради. Шу мақсадда, деди у, «Ўзавтосаноат» бундай лойиҳадан яна биттасини Ҳиндистоннинг Bajaj компанияси билан ҳамкорликда ишга туширади.
«Навоийда Ҳиндистон бозорининг етакчиларидан бири — Bajaj билан заводни ишга тушириш устида ишлаяпмиз. Биз улар билан музокаралар олиб боряпмиз», — деди Салимов.
Мавзуга оид
13:44 / 20.04.2026
10 млрд қарзи билан тугатилган завод: “Тошкент ёғ-мой комбинати”нинг ишчилари чорасиз қолдирилди
13:48 / 05.12.2025
Гомелдаги идиш-товоқ заводи РФ учун ҳарбий дронлар етказиб беряпти
12:11 / 29.10.2025
Rheinmetall Болгарияда ҳарбий завод барпо этилишини эълон қилди
09:28 / 11.10.2025