Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида фожиа билан якунланган қоидабузарлик рўй берди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 4 июнь куни Юнусобод туманида яшовчи М.Ш. ўзининг бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашинани Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Макro” супермаркети олдида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Жиззах шаҳрида яшаган Н.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “ВАЗ-2106” русумли автомашина йўловчиси Р.Ш. жароҳат олиб воқеа жойида ва “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси Н.М. касалхонага келтирилганида вафот этган.
Шунингдек, “ВАЗ-2106” автомашинаси ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг қолган йўловчилари М.Н., Г.Н. ҳамда Ф.М. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилганлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлиб, 5 инсон жароҳат олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
14:02 / 09.06.2026