Хизмат вазифасини бажараётган ходимларга жароҳат етказишди - ИИВ
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 2 июнь куни туман ИИБ профилактика инспектори Ҳ.Р. ва “Дўстлик” МФЙ хотин-қизлар бўйича мутахассиси М.О. исмли аёллар Замин кўчасида яшовчи С.Х.нинг уйида нотаниш фуқаро рўйхатдан ўтмасдан яшаётганлиги юзасидан аниқлик киритиш мақсадида борганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Сирдарё вилояти Сардоба туманида яшовчи З.Н. исмли аёл шу уйда рўйхатдан ўтмасдан яшаётганлиги ҳамда шу ерда бўлган унинг таниши, Жиззах шаҳрида яшовчи Д.С. яланғоч ҳолда турганлиги сабабли, профилактика инспектори Ҳ.Р. уларни тартибга чақирган.
Д.С. ходимга нисбатан фаол қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторини бошига ҳамда М.О.ни юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Натижада профилактика инспектори ва “Дўстлик” МФЙ Хотин-қизлар бўйича мутахассиси М.О.лар касалхонага ётқизилганлар. Д.С. ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЙПХ ходими ва ажратишга уринган рафиқасини «дўппослаган» ҳайдовчига жазо тайинланганди.
Мавзуга оид
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
12:08 / 12.09.2024
Сурхондарёда инспекторни ҳақоратлаб, погонини юлган майорга танбеҳ берилди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
09:25 / 05.09.2024