Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда лордлар палатаси аъзоларига йиғилишлар вақтида ухлаш тақиқланди
Британия парламентида лордлар палатаси аъзоларидан дебатлар вақтида ухламасликни талаб қилишди. Бу ҳақда The Times йиғилишлар вақтида ўзини тутиш қоидаларига амал қилишга чақириқ бўлган ҳужжатга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, палата аъзолари баланд овозда гаплашишади, бақиришади, шунингдек, дебатлар вақтида ухлайдилар.
«Сўнгги ойларда лордлар палатасидаги ҳолат биз амал қилишимиз лозим бўлган стандартларга мос келмаётганди», - дейилади ҳужжат матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия F-35 қирувчиларини муддатдан аввал қабул қилиб олгани хабар берилганди.