Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Қирғизистонга 600 млн юанлик грант ажратади
Хитой Қирғизистонга 600 млн юан тақдим қилмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратов маълум қилди.
Панкратовнинг айтишича, пуллар Қирғизистоннинг маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш мақсадида йўллар ва транспорт ўтказгичлари, лабораториялар қуришга сарфланади.
“Қирғизистон президентининг Хитойга ташрифи давомида гап темир йўл ва электромобиллар йиғиш заводи қурилиши ҳақида кетганди. Агар бу келишувни амалга ошира олсак, унда тараққиётнинг олд сафларидан жой оламиз”, деб айтган Панкратов.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Хитой инвестициялари 10 фоизга камайган. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси эса 1,6 млрд долларни ташкил қилган. “Савдо салдоси бизнинг фойдамизга эмас. 100 млн доллар бизнинг экспорт, қолгани Хитой импорти. Хитой етакчиси ички талаб ошиши тенденциясини кўрмоқда. У қирғиз маҳсулотлари учун бозор очишга тайёр”, деб таъкидлаб ўтган Панкратов.
Мавзуга оид
18:20
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
11:22
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026