Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Арманистонга чақириқ билан чиқди
Фото: David Mdzinarishvili/Reuters
Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг маълум қилишича, Арманистон янги раҳбариятидан Тоғли Қорабоғ можаросига ечим топиш бўйича «реал музокаралар» бошлашини кутмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Умид қиламанки, Арманистон янги раҳбарияти аввалги ҳокимият хатоларини такрорламайди ҳамда Тоғли Қорабоғдаги можарога тезроқ ечим топиш учун жиддий ишни амалга оширади. Шунчаки номигагина эмас, балки реал музокаралар жараёни бошланиши лозим», - дея айтиб ўтди Алиев.
Унинг таъкидлашича, музокаралар Кавказда тинчликни таъминлаши мумкин бўлган ечимни топишда ёрдам беради. Шунингдек, Алиевнинг сўзларига кўра, Озарбойжоннинг можарога тинч ечим топиш учун «ҳуқуқи бор».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Озарбойжон дипломатия академияси битирувчилари олдидаги нутқида Қорабоғ ихтилофи Озарбойжоннинг ҳудудий яхлитлиги доирасидагина ўз ечимини топиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
22:26 / 20.04.2026
Арманистонда 10 тоннага яқин Nestle болалар озуқаси йўқ қилинди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
14:18 / 19.03.2026