Жаҳон | 18:38 / 08.06.2018
15020
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг Сингапурга қачон келиши айтилди

Фото: REUTERS

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сингапурдаги Чанги аэропортига якшанба, 10 июнь куни етиб келади. Бу ҳақда Reuters тайёрланаётган сафардан хабардор бўлган манбага асосан маълум қилди.

Таъкидланишича, 8 июнь куни Сингапурдаги Пайя Лебар авиабазасида Америка авиация флоти жойлаштирилганига доир суратлар пайдо бўлган. Улар орасида оқ томга эга вертолёт сурати ҳам бор, у, одатда, АҚШнинг юқори мансабли амалдорларини олиб ўтиш учун фойдаланилади.

Саммитда иштирок этаётган томонлар сафарга оид ўз режаларини очиқламаяпти.

Сингапур Фуқаролик авиацияси бошқармаси эса бу маълумотни ҳозирча тасдиқламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Сингапурда Ким Чен Ин учун лимузин қидираётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид