Жаҳон | 08:20 / 08.06.2018
5277
1 дақиқада ўқилади

Туркияда фавқулодда ҳолат режими қачон бекор қилиниши айтилди

Фото: AP Photo / Burhan Ozbilici

Туркия президенти Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режими 24 июнь кунги сайловлардан сўнг бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Туркияда фавқулодда ҳолат режими 2016 йилда юз берган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг жорий этилган, ўшанда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари ҳокимият тепасига келишга уринишганди.

Туркияда муддатдан аввалги президентлик ва парламент сайловлари 24 июнь куни бўлиб ўтади. Улардан сўнг, Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати фавқулодда ҳолат режимини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Туркия Ироқда ҳам террорчиларни йўқ қилиши ҳақида айтганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид