«Женоа» дарвозабони Маттиа Перин «Ювентус»га ўтди.
25 ёшли футболчи 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади, деб хабар беради туринликлар матбуот хизмати.
«Ювентус» Перин трансфери учун 12 миллион евро тўлайди. Яна 3 миллион евро бонуслар кўринишида бўлади.
Маълумот ўрнида, Перин «Женоа» тарбияланувчиси бўлиб, 2010 йили асосий таркибда дебют қилган.
Аввалроқ, «Ювентус» 40 ёшли тажрибали дарвозабон Жанлуижи Буффон билан хайрлашган эди.